18 January 2017
20:40 - Қаҳрамон Қуронбоев Давлат маслаҳатчиси ўринбосари этиб тайинланди
Маҳаллий нашрларнинг ёзишича, Ўзбекистон Миллий Телерадиокомпанияси раисининг биринчи ўринбосари Қаҳрамон Қуранбоев Ўзбекистон Республикаси Президентининг ташкилий масалалар ва кадрлар бўйича Давлат маслаҳатчиси ўринбосари лавозимига тайинланган.

У 2013-2015 йилларда Республика Маънавият Тарғибот Маркази раҳбари лавозимида ишлаган. 2012-2013 йилларда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси Маънавий-маърифий ишлар бўйича проректори, 2009-2012 йилларда Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Маънавият ва маърифат ишлари бўйича проректори, 1997—2008 йилларда “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Марказий Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари лавозимларида ишлаган.

Бундай одамдан қандай давлат маслҳатчиси чиқишини тушунишь қийин эмас, чунки, ишлаган лавозимларидан келиб чиқсак, у демократия деган нарсани тушунмаса ҳам керак. Кадрлар масласида эса, таёқ ишлатишга уста эканлиги шубҳасиз. Аммо, қани кўрайлик...