17 January 2017
22:07 - Ўзбек ўзидан кўпаймоқда: 32 миллиондан ошдик, аммо киммиз? Абдураҳим Пўлат: Бир тийинга қиммат ўзига бек ўзбекмиз!

Ўзбекистон Давлат Статистика Қўмитаси мамлакат аҳолиси 2017 йилнинг 1 январигача 32 миллион 121 минг кишидан ошгани ҳақидаги маълумотни тарқатди. Бу эса аҳоли сони ўтган йили 545 минг 800 кишига кўпайганини англатади.

Сўнгги бир йил давомида мамлакатда 726 минг 800 бола туғилган. Ҳолбуки, туғилишлар сони Қорақалпоғистон Республикаси, Сурхондарё, Бухоро, Тошкент, Андижон, Қашқадарё ва Сирдарё вилоятларида стрелизация амалиётига мувофиқ сезиларли даражада камайган. Аксинча, "Туғилиш ҳажми ошиши Тошкент шаҳри ва Навоий вилоятида кузатилган", дейилади Давлат статистика қўмитаси маълумотномасида.

Ўтган йили Ўзбекистонда 154,5 минг ўлим қайд этилгани ҳам айтилади.

Ўзбекистон аҳолисининг ҳаммаси ўзбек эмас. Тўғри, дунё бўйича ўзбекларниннг сони аллақачон 30 миллиондан ортиб кетган. Аммо, унинг аҳволи қандай? Аҳволи ғариб. Аҳволимиз шундайки, 2010 йили бир ховуч қирғиз фашитслари ўзбекларни қирғин қилганда ҳамма тешикларимизни қисиб ўтирдик ва миллат сифатини йўқотганимизни кўрсатдик.

Бугунги аҳволимиз шундайки, ўзбек профессорлари қозоқ дворникларидан кам маош оладилар. Тахминан 5 миллион ўзбек яшайдиган Афғонистонда эса битта ҳам ўзбек мактаби, ҳатто синфи йўқ.

У ҳолда биз киммиз ўзи?

Абдураҳим Пўлатнинг қуйидаги шеъри бу саволга жуда тўғри жавоб беради:

Қуёш чиқди, ботади ҳам албатта,
Нонушта бор, ош ейиш бор навбатда,
Бўш қолмаймиз иккисининг орасида,
Ўтирамиз кучаниб туалетнинг бошида.

Бизга бошқа нима керак?
Ўзига бек ўзбекмиз!
Юраверсин бошқалар
Бош ишлатиб ҳар ерда.