14 January 2017
17:50 - Барак Обама Россияга қарши киритилган санкциялар яна бир йилга узайтирилганини билдирди

Бу ҳақда омавий ахборот воситалари аллақачон хабар бериб бўлганлар. Аммо, айнан кеча, яъни 13 январда Барак Обама АҚШ Конгрессининг иккала палатаси раҳбарларига расман хат юбориб, Украинадаги воқеалар туфайли Россияга қарши 2014 йил 6 март куни киритилган санкциялар яна бир йилга узайтирилганини билдирди. Хатда айтилишича, Миллий Фақулодда Акт номли қонунга кўра, санкциялар муддати битишидан 90 кун аввал улар узайтирилмаса, санкциялар автоматик равишда кучини йўқотади.

Қисқагина хатда Россия Қрим ва Донбасда Украинанинг суверенетини бузишни давом эттирмоқда, демак санкциялар давом этиши керак ва мен уларни узайтирдим, дейилади.

Бу хатнинг матни Оқ Уйнинг сайтида эълон қилинган. Аммо, хатда битта тушунмовчилик бордек кўринмоқда, дейди мухбиримиз. Агар санкциялар муддати битишидан камида 90 кун аввал улар узайтирилмаса, АҚШ қонунинга кўра, улар автоматик, яъни ўз-ўзидан битиши керак экан. Ундай, бўлса, санкциялар 2016 йилнинг 6 декабрь куни автоматик битиши керак эдику. Балки, Обама уларни 6 декабрдан аввал узайтирган ва ҳозиргина буни Конгресс раҳбарларига билдирмоқдами?