02 January 2017
14:49 - Истанбулдаги терактни қилган одам ўзбек бўлиши мумкинлиги шубҳа қилинмоқда, аммо у ҳали қўлга олинмади
Истанбулда янги йил кирганлдан кейин 1 соату 15 дақиқадан кейин тунги кўнгилочар клубида уюштирилган ва 39 кишини ҳалок бўлишига, 69 кишини ярадор бўлиши сабаб бўлган террористик ҳужум учун ИШИД маъсулиятни ўзига олгани қанчалик жиддий эканлигини ҳали билиб бўлмайди.

Аммо, Туркия полициясига асосланиб тарқатилаётган хабарларда ўша ҳужумни уюштиришда иштирок этганлиги шубҳаси билан 8 киши ушлангани айтилмоқда, аммо ҳеч қандай бошқа тафсилотлар йўқ. Бундан ташқари, терактни амалга оширган террорист ИШИД билан боғлиқ бўлган Ўзбекистон ёки Қирғизистон фуқароси эканлиги тахмин қилинаётгани ҳақида ҳам хабарлар тарқатилмоқда. Бир нарса шубҳасизки, дейди мухбиримиз, террорист Ўзбекистон ёки Қирғизистон фуқароси бўлса, миллати ўзбек бўлиб чиқади.