07 December 2016
14:04 - Оқтепа ва Москвада террористларни овлаш давом этмоқда, одамзод терроризмга кўникиши керакми?
Маълумки, шу йилнинг 5 июнида Қозоғистоннинг Оқтепа шаҳрида исломчи экстремистлар деб тахмин қилаётганлар гуруҳи, аслида, террористлар гуруҳи, иккита қурол сотиш дўкони ва қандайдир ҳарбий объектга ҳужум қилиши натижасида 7 киши ҳалок бўлиб, 37 киши ярадор бўлган эди. Ҳалок бўлганларнинг 3 нафари ва ярадор бўлганларнинг кўпчилиги ҳарбийлар эканлиги расмий хабарларда айтилди.

Ўша воқелар пайтида 13 террорист ўлдирилди, 14 таси ярадор бўлди. Ўнлаб террорист деб гумон қилинаётганлар қўлга олинди, уларнинг кўпчилиги кейин суднинг ҳукми билан қамоқларга ташланиб бўлди.

“Ҳаракат” Агентлиги 20 июндаги хабарида бу воқеаларга қуйидаги таҳлилни берган эди: “Ислом террроризмининг илдизлари Ислом динининг хато тушунчаларида эканлигини фақат америкаликлар эмас, қозоқлар ҳам тушунишмайди” деган маънода таҳлил берган эди. Фикримизча, фақат қозоқлар эмас, одамзод буни тушуниб етмагунча, ислом терроризмини тўхтатиб бўлмайди.

Мана бугун яна ўша Оқтепада Миллий Хавфсизлик Комитети потенциал террористларни ушлаш учун катта оперция ўтказмоқда. Қаранг, давлатнинг Казинформ агентлиги мухбирлари ҳам бу хусусда МХКдан маълумот олишолмабди. У ердагилар маълумот кейинроқ тарқатилишини билдиришибди. Бу ҳақда Россия ахборот воситалари ҳам хабар тарқатмоқдалар.

Ҳамма, жумладан, қозоқлар ҳам тушуниб етишлари керакки, Исломда фундаментал ислоҳотлар ўтказилиб, Ислом дини дунёвийлик/секуляризм прирнципини қабул қилмагунча, одамзод бутун умр бўйи потенциал террористларни қидириш, кузатиш ва вақтида тутиш билан шуғулланишга мажбурдирр. Террористларни ҳар доим ҳам тутиб бўлавермайди, демак, терактлар давом этаверади.

Одамзод автоҳалокатларда инсонлар ҳалок бўлаётганига кўниккани каби, ислом терроризми натижасида ҳалок бўлаверишларига ҳам кўникиши керакмикан?