06 December 2016
23:00 - Туркия Президенти Шавкат Мирзиёни сайловдаги ғалаба билан табриклади

Ўзбекистон Республикасининг сайланган Президенти Шавкат Мирзиё ва Туркия Президенти Ражаб Эрдўғон Туркия томонининг ташаббуси билан 6 декабрь куни телефон орқали гаплашганлари ЎзА тарафидан хабар қилинди.

Ўз-ўзидан маълумки, Эрдўғоннинг мақсади Шавкат Мирзиёни президентликка сайланиши билан табриклаш бўлган ва у табриклаган.

Томонлар бугунги икки томонлама муносабатлар ўзбек ва турк халқларининг тарихи ҳамда маънавияти муштараклигининг мустаҳкам асосига таяниши ва ўзаро манфаатларга жавоб берадиган амалий натижаларга эришишни мақсад қилганини алоҳида таъкидлабдилар.

Бошқа масалалар ҳам ҳам тилга олинибди, икки президент ўзаро расмий ташриф алмашишга келишибдилар.

Расмда - икки президентнинг Самарқанддаги учрашуви.