06 December 2016
22:23 - Қизиқ: Қозоғистонда Атом Электро-Станциялари учун ёқилғи ишлаб чиқариш заводининг қурилиши бошланди. Ўзбекистон нима қилади?

Қозоқларнинг Казинформ агентлиги хабар қилишича, бугун Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбой ўз мамлакатининг Хитой билан чегарадош Шарқий Қозоғистон Вилоятида АЭСлар учун ядровий ёқилғи ишлаб чиқарувчи заводнинг қурилишини бошлаш маросимини Остонада ўтириб, теле-кўприк орқали очиб берибди.

Завод французларнинг технологиялари асосида қурилади, у йилига 200 тонна ядровий ёқилғи ишлаб чиқаради ва ёқилғи асосан Хитойга сотилади.

Шу кунларда Нурсултон Назарбой Қозоғистонни иложи борича тезда электормобилларга ўтказиш ҳақида ҳам ваъда берган эди. Шулардан тушуниш мумкини, дунё бозорларида нефтнинг нархи кескин тушиб кетгани ва у қайта тикланолмаслигини тушунган қозоқлар ўз иқтисодларини чўкишини олдини олиш мақсадида альтернетив манбаларга кўз тикмоқдалар.

Ва тўғри қилмоқдалар, уларни олқишлаш ва Ўзбекистон ҳукуматидагиларни ҳам ўлаётган иқтисодимизни тиклаш йўлида инқилобий ўзгаришлар қилиш устида ўйлашга чақириш керак. Кўрамиз, ақли ишламайдиган Ислом Каримнинг ўрнига келган Шавкат Мирзиё нималар қилолади.

Аммо, бир нарса аниқ, “Бирлик” лидери Абдураҳим Пўлат Шавкат Мирзиёга шу йил 24 октябрда йўллаган хатида айтилганидек, “Ўзбекистонда инқилобий ва фундаментал ислоҳотларни “Бирлик”сиз, у ҳокимиятда бўладими, мухолифатда бўладими, фарқи кам, амалга ошириб бўлмайди. Мухолифатсиз келажагимиз йўқ!”