01 December 2016
19:50 - Washington Post: Гулнора Каримнинг пуллари Ўзбекистонга қайтарилиши мумкин. “Ҳаракат”: Бўлмаган гап, пулни АҚШнинг ўзида ўзлаштириб юборадилар
АҚШ Адлия вазирлиги Гулнора Каримнинг музлатиб қўйилган 850 миллион долларлик маблағи Ўзбекистонга бу мамлакатда инсон ҳуқуқларига риоя этиш бўйича вазият юзасидан қатор шартлар бажарилган тақдирдагина қайтарилиши лозим дегани ҳақида Washington Post газетаси хабар қилди. Ўзбекистонлик собиқ маҳбус Санжар Умар эса, сайланган президент Дональд Трамп маъмурияти бу пулларни коррупция қурбонларига қайтариши керак, деб айнан шу газетага интервью берибди.

Яъни, бунинг учун Қозоғистондаги “БОТА” жамғармаси сингари хайрия жамғармаси тузилиши мумкин. Агар маблағ Тошкентга тўғридан-тўғри қайтариладиган бўлса, бу уни мазкур пулларга ноқонуний эга бўлиб олган кишилар қўлига топширилишини англатади, деган фикр ҳам бор.

Аммо, Ўзбекистон каби давлатда БОТА бўладими, бошқаси бўладими, фарқи йўқ, ҳамма маблағ ўғрилар қўлига тушади. АҚШда ҳам коррупция етарлича ривожланган, шундай экан, ўзбеклар бу 850 миллион долларни унутсалар ҳам бўлаверади. Бу долларларнинг асосий қисмини АҚШнинг ўзида еб кетадилар.