01 December 2016
18:29 - Қизиқ: Россия билан ҳарбий ҳамкорлик кучайтирилди, рус журналисти Ўзбекистондан ҳайдалди
Кеча россиялик журналист Екатерина Сажнева Ўзбекистондан депортация қилинди. Москвадаги Инсон ҳуқуқлари учун Россия адвокатлар ассоциациясининг билдиришича, Сажнева Ўзбекистонга шахсий сафар билан борган. Аммо касбий касаллиги тутиб, одамлар билан, жумладан, мухолифат вакиллари билан ҳам сўзлашган. Мана шундай суҳбатлардан биридан сўнг у қўлга олиниб, беш соатдан сўнг депортация қилинган.

Журналистнинг таъкидича, ундан ҳеч қандай тушунтиришларсиз сим картани, фотосуратларни ва матбуотда эълон қилиш мумкин, деб ҳисобланадиган қолган барча нарсаларни тортиб олишган.

Қизиқ, Ўзбекистоннинг Россияга вассаллик даражасини орттириш мақсадида Шавкат Мирзиё у мамлакат билан яшин тезлигида ҳарбий ҳамкорлик шартномаси имзолатди, айни пайтда, Россия журналисти, урғулаш керакки, Путиндан мустақил бўлган журналисти Ўзбекистондан ҳайдаб чиқарилди. Демократияни чегаралашда ҳам ҳамкорлик чуқурлашмоқда, шекилли.