01 December 2016
15:44 - Қозоғистонда Нурсултон Назарбойнинг сурати туширилган банкноталар амалга киритилди

Бугун, 1 декабрдан бошлаб, Қозоғистон Республикаси Миллий Банки 10 000 тенгелик юбилей банкнотасини муомалага киритди. Мазкур купюра Қозоғистон мустақиллигининг 25 йиллигига бағишланган бўлиб, унда президент Нурсултон Назарбойнинг сурати акс этган. Банкноталар муомаладаги пул белгилари билан безатилди: унинг олд томони вертикал тасвирни ўз ичига олади, кейинги томонида эса горизонтал тасвир мавжуд. Мазкур банкнота 190 000 ўзбек сўмига тенг.

Кейинги пайтларда Ўзбекистонда ҳам Ислом Карим сурати туширилган 10 000 сўмлик купюранинг чоп қилиниши ва муомалага киритилиши ҳақида миш-мишлар бор. Бу узунқулоқ гапларга расмийлар тарафидан бирор тарзда изоҳ берилгани йўқ.