27 October 2016
20:37 - Дарвоқе, бугун Ўзбекистон номли давлат феълан яратилган кун
Ҳа, айнан 1924 йил 27 октябрь куни ўша вақтдаги СССР парламентининг Президиуми СССР таркибида Ўзбекистон ва Туркманистон деб номланган республикалар тузиш ҳақида қарор қабул қилди, Ўзбекистоннинг пойтахти деб Самарқандни белгилади.

Шундан кейин сайловлар ўтказилиб, ҳали йўқ бўлган давлатнинг Олий Совети сайланди ва бу Олий Совет 1925 йил 2-3 май кунлари бўлиб ўтган мажлисида Ўзбекистон ССР номли давлат тузилганини эълон қилди. Пойтахт Самарқанд бўлди. 1930 йили пойтахт Тошкентга ўтказилди.

Ўша пайтда қабул қилинган Конституцияга кўра, Ўзбекистон ССР мустақил давлат бўлиб, мустақил давлат сифатида СССР номли Иттифоққа кирган. Ўтган асрнинг 70-чи йилларида қабул қилинган янги Конституцияда ҳам шу факт қайтарилган.

Шундай экан ва Ўзбекистон ССРни мустақил давлат деб эълон қилувчи 1991 йил 31 августда қабул қилинган қарорда ҳам СССРдан чиқиш айтилмаган экан, демак, у қарор масхарабозликдан бошқа нарса бўлмаган. 1991 йил 8 октябрь куни бир вақтлар СССРни тузган Россия, Украина ва Белорусия президентлари СССРни йўқ деб эълон қилдилар ва Ўзбекистон ўз-ўзидан ҳақиқий мустақил давлат бўлиб қолди.

Демак, вақти келади, ўзбеклар ўз давлатларининг тузилган куни ва унинг ҳақиқий мустақиллик куни сифатида қайси кунларни белгилаш ва байрам қилиш ҳақида тарихий фактларга асосланган қарорга келадилар. Акс ҳолда, масхарабозлик давом этаверади.

Расмда – Ўзбекистон ССРнинг байроғи.