26 October 2016
20:11 - Статисткачиларимиз Ислом Карим давридагидан ҳам масхарабозлашиб кетди

Бугун Ўзбекистон Давлат Статистика Қўмитаси мамлакатда аҳоли бандлиги ва ишсизлик даражаси борасидаги сўнгги маълумотларни тарқатди. Унга кўра, ишлашга қодир аҳолининг 94,9 фоизи, яъни 13 миллион 289 минг 300 киши иш билан банд. Атиги 5,1 фоиз кишигина ишсиз. Айтиш керакии, дунёнинг етакчи мамлакатлари ҳам бундай ажойиб кўрсаткичларга эга эмас.

Буни қарангки, ишлашга қодир аҳолининг 18,1 фоизи давлат секторида, қолганлари эса нодавлат секторида жавлон уришмоқда экан. Нима ҳам дердик, статисткачиларимиз Ислом Карим давридагидан ҳам масхарабозлашиб кетди. Агар Россия ва бошқа мамлакатларда юрган мардикорларимиз ҳам аҳолининг бандлик даражаси кўрсаткичларига ҳисса қўшмоқда, деб ҳисоблансагина, балки, статистикачиларимизни ёлғончи деб бўлмасди. Улар оддий масхарабозлардир.