26 October 2016
08:25 - Нурсултон Назарбой Саудияга келди, қирол билан учрашди, қирол уни Каъбага олиб кирадими?
Расмий ташриф билан Саудия Арабистонига келган Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбой кеча Эр-Риёдда Саудия қироли Салмон бин Абдулазиз ул Сауди билан учрашгани, сўнгра икки давлат ўртасида бир даста бир тийинга қиммат шартномалар имзолангани ҳақида қозоқларнинг Казинформ агентлиги хабар берди. Нурсултон Назарбой Саудиянинг кучли бизнесменлари билан ҳам учрашибди. Табиий, мақсад уларни Қозоғистонга инвестиция қилишга чақириш бўлган.

Аммо, хабарларда Саудия қироли ўз меҳмони Нурсултон Назарбойни Маккага обориб, Каъабага ҳам олиб кирадими, деган саволга жавоб йўқ.

Маълумки, Саудия қироллари Ўзбекистон ва Чеченистон каби давлатларнинг ҳаромий президентлари Ислом Карим ва Рамзон Қодировни Каъбага олиб кирган ва маълум маънода Каъабани ҳам бироз ҳаромлаштирган эдилар. Қилган хатоларини кейинроқ тушунган қироллар энди етти ўлчаб, бир кесадиган бўлиб қолган бўлсалар ажаб эмас.