22 October 2016
02:25 - Бечора Ўзбекистон: Самарқандда трамвай линияларини қуриш бошланди

Самарқандда трамвай йўлларини қуриш ишлари бошланди. “Трамвай қатновининг дастлабки босқичи Самарқанд темирйўл вокзали майдони ва Сартепа массиви оралиғида йўлга қўйилади. Пўлат излар Беруний, Буюк ипак йўли, Амир Темур, Туркистон кўчаларида ётқизилади. Умумий узунлиги 8 километрдан иборат мазкур йўл қурилишининг дастлабки ишлари бошланди”, – дейди Самарқанд шаҳар архитектура ва қурилиш бўлими бошлиғи вазифасини бажарувчи Улуғбек Тожибоев матбуотга берган интервьюсида.

Йўл қурилишининг иккинчи босқичида трамвай йўналишини Темирйўл вокзалидан Сиёб деҳқон бозоригача, учинчи босқичида Буюк ипак йўли кўчасидан Кимёгарлар шаҳарчасига қадар узайтириш кўзда тутилган.

Шу йилнинг 5 октябрида Самарқандга борган муваққат президент Шавкат Мирзиё аҳолига қулайлик яратиш борасида замонавий трамвай линиялари барпо этиш зарурлигини таъкидлаганди. У айтдами, демак трамвай йщли Самарыпандда қурилади. Расмий хабарларда айтилаётгандек, у келаси йилнинг Наврўз байрамига қадар йўлга қўйилади. Аммо,...

Аммо, тушуниш керакки, 21 аср трамвай эмас, метро асри. Нима ҳам қилардик, янги президент ҳам, эскиси каби ҳалигача ўтган асрларда яшайди. Бечора Самарқанд эмас, бечора ўзбек халқи дейиш керакмасми?

Ҳа, ўтган асрларда, масалан, 19-чи асрда Самарқандда трамвай йўли қуришга бошланса эди, биз ҳам “Яшасин Самарқанд трамвай йўли!” деб бақирган бўлардик, афсуски, ҳозир 21-чи аср.