23 September 2016
07:49 - Президент вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиё Қозоғистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Асқар Маминни қабул қилибди
Мавжуд режимнинг қўғирчоқ ахборот воситалари кеча кечқурун Шавкат Мирзиё Қозоғистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Асқар Маминни қабул қилгани ҳақида хабар тарқатдилар. Умумий гаплардан иборат хабарлардан маълум бўлишича, Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултон Назарбоевнинг жорий йил 12 сентябрь куни Самарқанд шаҳрига ташрифи чоғида эришилган келишувларни амалга ошириш, ўзаро манфаатли савдо-иқтисодий алоқаларни янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинибди, ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини, биринчи навбатда, мамлакатларимизда янги бозорлар ташкил этиш ҳисобидан ошириш масалаларига алоҳида эътибор берилибди.

Нурсултон Назарбой Тошкентга ўз одамларини юборгани ҳеч ҳам тасодифий нарса эмас, дейди мухбиримиз. У Ўзбекистоннинг янги раҳбарининг табиатини тезроқ тушунишга ҳаракат қилмоқда, Шавкат Мирзиё гўёки ўз отасидек бўлиб қолган Ислом Каримнинг сиёсатини давом эттиришига мутлақо ишонмаяпти.

Кўриниб турибдики, Шавкат Мирзиё ҳали мустақил қарорлар қабул қилишга тайёр эмас, аммо ҳозирча Ислом Каримнинг изидан кетишни давом эттирмоқда. Ўзбек халқининг бош душмани, ҳаромий Ислом Каримнинг меҳмонлар билан бирга расмга тушмаслик анъанасини ҳам давом эттирмоқда. Кечаги хабарларда Шавкат Мирзиё ва Асқар Маминнинг айри-айри тушган расмларигина илова қилинган.