19 September 2016
02:14 - “Ҳаракат” хатқутисидан: Шавкат Мирзиёев 17 сентябрда Жиззах шаҳар кенгашида нутқ сўзлади. Биз нима қилишимиз керак?

Ўзбекистонда Ислом Каримовнинг ўрнини эгаллаб бўлган Шавкат Мизиёев 17 сентябрда Жиззах шаҳар кенгашида нутқ сўзлади. Унинг нутқида қуйидаги сўзлар ҳам бор:


"Ислом Абдуғаниевич ифтихоримиз. Мен бу инсон билан 27 йил елкадош бўлганман. Қанча-қанча оғир кунларни бирга ўтказганмиз. Бу одам мени отам каби жуда катта тарбия қилган. Муҳтарам президентимиз жуда кўп тизим яратиб берган. Шуни одамларга тўғри етказиб, адолатли бўлиб, ҳалол бўлиб халққа хизмат қилсак, ҳеч қачон кам бўлмаймиз. Худо менга умр берса, фарзанд отага қандай хизмат қилса, ана шундай бутун борлиғим билан хизмат қиламан".


Қуйида линк орқали бу нутқнинг видео тасвирини кўриш мумкин:


https://www.youtube.com/watch?v=yXuNRqGNP3g&feature=em-uploademail


Бу гапи билан Мирзиёев умримнинг охиригача Каримов сингари Ўзбекистон Президенти бўламан демоқчими?


Мирзиёевнинг Ўзбекистон президенти вазифасини бошқарувчиси лавозимида бўла туриб жуда кўпчиликни лавозимидан олиш ёки қайта тиклаш амалларига ҳамда кун.уз сайти тақдим этган инфографикадаги Ўзбекистон Республикаси президенти лавозимига сайловда овозга қўйиладиган 4 номзодга эътибор берсак, яққол ва кундай равшан бўлиб турибдики, аввалги масхарабозлик системаси давом эттирилади. Отамуродов, Умаров ва Кетмонов каби лўттибозларнинг Мирзиёев билан рақобат қилолмаслиги итга ҳам маълум.


Аммо, Мирзиёев билан рақобат қилоладиган, уни шармандасини чиқароладиган ўзбеклар ҳам бор. Уларга йўл бериладими, масалан, “Бирлик” партиясига?


Сарвар Отамуродовнинг Мирзиёевни Президент вазифасини бажарувчиси бўлишини истаб Сенатда уни мақтаб сўзлаган нутқини эшитиб, бундай одам қандай қилиб сайлов пайтида унга рақиб бўлолиши, унга қарши танқидий фикр гапиролиши ақлга сиғмайди.


Марказий Сайлов Комиссияси Ўзбекистонда президент сайловини 4 декабга белгилаган. Хаммаси олдиндан ойдек маълум, ким президент бўлиши хам. Ҳаттоки у қанча вакт курсини эгаллаб ўтириши ҳам маълум, яъни ўлгунча.


Ўзбеклар ривожланишни, катта ўзгаришлар қилишни хоҳлайдими ўзи, ёки қўйга ўхшаб жим ўтираверадими? Ўзбек халқи ҳозир қора мол каби ишлатиб келиняпти, энди бундан баттар бўлади. Қурбақани устидан боссангиз ҳам у "ВАҚ" дейди, аммо ўзбеклар қисиб ўтираверадими?


Азизлар, келинг, вақтдан фойдаланиб бир нарсалар қилишга ҳаракат қилайлик.


Ҳақиқий Ўзбек