17 September 2016
20:47 - Ўзбекистонда президентликка яна иккита қўғирчоқ номзод кўрсатилди
Кечаги хабарларимизда Ўзбекистонда Шавкат Мирзиёни расман президент қилиш учунгина 4 декабрда ўтказиладиган президентлик сайловларига номзодлар кўрсатиш бошлангани, Ўзбекистон Тадбиркорлар ва Ишбилармондар Ҳаракати - Ўзбекистон Либерал Демократик Партияси ҳозир президент вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёни, "Миллий Тикланиш" Демократик Партияси эса, ўз лидери Сарвар Отамуродни (расмда) президентликка қўғрчоқ номзод қилиб кўрсатганини билдирар экан, “Шавкат Мирзиё ўзига битта қўғирчоқ рақиб танладими ёки бошқалари ҳам бўладими?” деган саволни қўйган эдик. Бугун маълум бўлдики, қўғирчоқ номзодлар анчагина бўлади.

Ҳа, айнан бугун яна иккита партия – “Адолат” Социал-Демократик Партияси ва Халқ Демократик Партияси – ўз лидерлари Наримон Умаров ва Хотамжон Кетмоновни президентликка номзод қилиб кўрсатдилар.