27 August 2016
17:19 - Москвада типография омборида ёнғин: Қирғизистонлик 17 қиз ҳалок бўлди, қанчаси ўзбек? Ўзбек миллатини бу савол қизиқтирармикан?

Бугун эрталаб Москвадаги Алтуфевск шоссесида типографик маҳсулотлар сақланадиган омборда катта ёнғин чиқди, 17 киши фожеали шаклда ўлди. Улар омборнинг 4 қаватидаги ётоқхона қилиб ажратилган хоналарда эшикларни ичида бекитиб ухлаб ётган пайтларида ёнгиндан чиққан тутундан бўғилиб ўлганлар. Уларнинг ҳаммаси Қирғизистон фуқаролари бўлган қизлар эканлиги айтилмоқда. Оғир аҳволда касалхонага ётқизилганлар ҳам бор.

Бу хабарлардан тушуниш мумкинки, бу жуда катта омбор бўлган, балки юздан кўп одам ишлаган, москвалик бўлмаган ишчиларга яшаш учун хоналар ажратилган.

Ёнғиннинг сабаби – электр системасида қисқа туташиш бўлгани тахмин қилинмоқда.

Минг афсуски, бу каби фожеали воқеалар замонавий дунёда жуда кўп бўлиб туради, одамлар ҳалок бўлиши ҳам, минг афсуски, сал кам оддий воқеа. Москвада бугун юз берган ёнғинда ҳалок бўлганларнинг ҳаммаси қирғизистонлик қизлар эканми, демак, уларнинг ичида ўзбеклар ҳам бўлиши мумкинлиги, балки, уларнинг ҳаммаси ўзбек бўлишининг эҳтимоллиги катта. Шу сабабли, ўзбекларнинг бу фожеага эътибори кўпроқ тортилиши кераклиги табиийдир.

Аммо, ўзбек миллати ҳозир шундай аҳволдаки, 2010 йили қирғиз фашистлари ўзбекларни тириклайин ёққанда, ўзбек қизларини подалашиб зўрлаганда, 3 кунда 300 ўзбекни ваҳшийларча ўлдирганда, Қирғизистондаги фашистик режим ўша воқеалар бўйича асосан ўзбекларни жазолаганда, жаҳон бўйича сони 30 миллиондан ошган ўзбеклар ҳамма тешикларини қисиб ўтиргандилар. Уларни ҳозир Москвадаги ёнғинда ҳалок бўлган қизлар ичида ўзбекларнинг бор-йўқлиги қизиқтирармикан?