26 August 2016
11:48 - Туркия учун оддий воқеа: Курд террористларининг Ширнак вилоятидага операцияси натижасида 9 полиция ходими ҳалок бўлди, 64 нафари ярадор бўлди
Ҳа, бундай воқеалар, минг афсуски, сал кам ҳар куни Туркиянинг биронта вилоятида юз бермоқда. Бу мамлакатдаги ахборот воситалари хабар қилишича, бугун эрталаб Туркиянинг Ироқ ва Сурия билан чегаралари кесишган нуқтага ёпишган Ширнак влояти туманларининг биридаги хавфсизлик хизматига оид бинолардан биридан 50 метр узоқликда курд террористлари бомбали юк автомобилини портлатдилар. 9 ёки 8 полиция ходими ҳалок бўлди, 50 дан кўпроғи ярадор бўлди.

Бундай воқеалар, яъни бомбали автомобилларнинг портлатилиши сал кам ҳар куни бўлар экан, туркларнинг махсус хизматлари нима қилмоқдалар ўзи, деган савол туғилиши ғоят табиийдир.

Бундай саволга жавоб қидириш турк расмийларининг иши. Аммо, ҳеч шубҳа йўқки, Ражаб Эрдўғон ўз мамлакатини исломлаштириш билан овора экан, хавфсизлик хизмати ходимларини ҳам 5 маҳал номоз ўқишга мажбур қилишаётган бўлса керак. Улар номоз ўқир экан, курдлар бомбали автомобилларни уларнинг олдига қўйиб кетса ҳам, парво қилмасликлари шубҳасиз. Чунки, бу дунё вақтинча яшайдиган жой, муҳим бўлгани – жанната тўғри тушиш учун номозни бузмаслик.

Расмга қаранг, хафсизлик хизматига оид бино портлашдан кейин шу ҳолга тушибди. Бундай хавфсизик хизматининг кимга кераги бор?