25 August 2016
08:05 - Ўзбекистон Матбуот ва Ахборот Агентлиги раҳбари ҳибсга олинди
Яқин ўтмишгача Ўзбекистон Давлат Матбуот Қўмитаси номи билан келган вазирлик мақомидаги идоранинг раҳбари Омонулла Юнусов ўтган куни коррупциявий жиноятларда айбланиб ҳибсга олинди. Маълум бўлишича, 2013 йилнинг бошидан Ўзбекистон Матбуот ва Ахборот Агентигини бошқариб келган бу одам ҳозирда пора олиш, мансаб ваколатини суистеъмол қилиш сингари жиноятларда гумонланмоқда.

Омонулла Юнусов ммалакатдаги медиамагнатлардан бири бўлиб, унинг бир қанча босмахона ва нашриётлари мавжуд. Унга қарши, бир муддат аввал ҳибсга олинган “Ўзбекистон” нашриёт матбаа уйи директори, Зойир Исажонов кўрсатма берганлиги айтилмоқда.