25 August 2016
07:06 - Ислом Карим турли унвон ва орден-медаллар тарқатиш билан машғул, маддоҳ ёзувчиларга эътибори камайгани эса қизиқ
Кечаги маҳаллий нашрларда президентнинг Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг йигирма беш йиллиги муносабати билан фан, таълим, соғлиқни сақлаш, адабиёт, маданият, санъат, маънавият ва маърифат, оммавий ахборот воситалари ҳамда ижтимоий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисидаги фармони эълон қилинди. Унга кўра, шу соҳаларда фаолият олиб бордиган ҳаммаси бўлиб 200 га яқин киши санъат арбоби, халқ артисти, халқ ёзувчиси, халқ бахшиси, хизмат кўрсатган артист сингари унвонлар билан тақдирланган.

Фармонда Рио-2016 олимпиадасида олтин ва кумуш медаллари олган 5 нафар боксчи ҳам бор. Уларга “Ўзбекистон ифтихори” унвони берилибди.

Тахминан 100 киши турли даражадаги орден ва медалаларга лойиқ қўрилган.

Президент фармонининг ҳамма ҳам дарҳол эътибор беравермайдиган битта жиҳати бор – биттадангина “халқ ёзувчиси” ва “халқ шоири” унвони берилибди. Нима бўлди, Ислом Каримнинг севимли маддоҳлар жамоаси назардан қолишга бошладими?