23 August 2016
08:16 - Офарин: Ўзбекистонда яна ойлик маошлар ошади, бу кетишда ўзбек профессорларининг ойлиги қозоқ дворниклариникига 10 йилда етиб олади
Ўзбекистон Миллий Ахборот Агентлиги хабарига кўра, Ўзбекистон Президенти Ислом Карим 2016 йил 22 август куни иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисидаги фармонни имзолабди. Фармонга мувофиқ, республика аҳолисининг даромадлари ва турмуш даражасини янада муттасил ошириб бориш, фуқароларга ижтимоий мададни кучайтириш мақсадида 2016 йилнинг 1 октябридан бошлаб, бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ҳамда нафақалар миқдори ўрта ҳисобда 1,15 баравар оширилармиш. Яъни, шу йилнинг 1 октябридан Ўзбекистон ҳудудида энг кам иш ҳақи — ойига 149 775 сўм (қора бозор курсида 23 АҚШ доллари) этиб белгиланади. Шунингдек, қарилик пенсияси ва болаликдан ногиронларга бериладиган нафақа ойига 292 940 сўм (46 АҚШ доллари этиб белгиланган.

Бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, пенсиялар, нафақалар ва стипендияларнинг оширилиши билан боғлиқ сарф-харажатлар республика Давлат Бюджети ва Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия Жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилиши белгилаб қўйилади. Хўжалик ҳисобидаги корхона ва ташкилотлар эса 1 октябридан бошлаб Президент фармонида белгиланган энг кам иш ҳақига мувофиқ, ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш ва меҳнат сарфини камайтириш ҳисобига иш ҳақи миқдорини ошириши лозим экан.

Қаранг, ҳозир ўзбек профессорларининг ойлиги 250 доллар атрофида. Қозоғистоннинг Олмота ва Остона каби катта шаҳарларида дворниклар 500-600 доллар ойлик олишади. Демак, Оллоҳ Ислом Каримга узоқ умр берса, ўзбек профессорларининг ойлиги қозоқ дворниклариникага 10 йилдан аввалроқ етиб боради. Офарин, Ислом ака!

Аммо, бошқача йўл борлигини ҳам унутмайлик. Ислом Карим ҳамма ўзбек профессорларини зўрлаб Қозоғистонга дворниклик қилишга юборса, ўзбек профессоролари билан қозоқ дворникларининг ойлиги дарҳол тенглашади. Олға, Ислом ака!

Аммо, шундай аҳволга чидаб ўтирган ўзбек профессорларига нима дейиш керак? Бўшашманг чўчқалар, деса бўлаверадими?