23 August 2016
07:40 - Шимолий Корея Ўзбекистондаги дипломатик миссиясини тугатди, икки диктатор алам ичида қолди

Шимолий Корея Ўзбекистон пойтахтидаги ўз элчихонасини ëпди. Бир қатор Жанубий Корея нашрларининг ëзишича¸Тошкентдаги Пхенъян дипломатлари мамлакатни тарк этган¸ элчихонага оид бўлган мулк сотувга қўйилган.

Айрим дипломатик манбалар бу ëпилиш Шимолий Корея ҳукуматининг МДҲдаги ўз дипломатик ваколатхоналарини реструктуризация қилиши билан боғлиқ эканини айтмоқда. Бу жараëн натижасида Пхенъян постсовет ҳудудида фақат Россиядаги элчихонасини сақлаб қолишга қарор қилгани айтилмоқда. Аммо, Шимолий Корея ҳукуматининг ўзи бу борада ҳеч қандай расмий баёнот эълон қилмади.

Айни пайтда¸ Жанубий Корея нашрларининг ëзишича¸ Шимолий Корея дипломатлари Сеул ҳукуматининг Тошкентдаги режим орқали ўтказган босими остида Ўзбекистондан чиқиб кетишга мажбур бўлмоқдалар. Маълумки, Жанубий Корея ҳозирга келиб Ўзбекистондаги асосий сармоядорлардан бирига айланган ва мамлакатдаги аксар йирик лойиҳалар айнан Сеул маблағи ҳисобига амалга оширилмоқда. Шу сабабли, Сеулдагилар Тошкентга босим ўтказишга ҳаққимиз бор, деб ҳисоблашса керак.

Бошқа томондан, бечора Ислом Карим қандай аҳволда эканлигини ҳам тушуниш мумкин. Шимолия Корея ва Ўзбекистон инсон эркинликлари масаласида жаҳон давлатлари рўйхатининг охиридаги Эртиреядан олдинда туришади. Моҳияти билан бир турли бўлган Ўзбекистон ва Шимолий Корея дипломатик алоқаларсиз қолиши, икки диктатор - Ислом Карим ва Ким Чен Инни изтиробга солиши шубҳасиз.