27 July 2016
22:10 - Шаҳрисабзга эскиси каби порахўр янги ҳоким тайинланди

Халқ депутатлари Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз тумани кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида ташкилий масала кўрилди. Туманга сўнгги тўрт йилда раҳбарлик қилиб келган Фахриддин Норов лавозимидан четлатилиб, унинг ўрнига Исмат Нусуров туман ҳкоими этиб тайинланди. Сессияда иштирок этган Қашқадарё вилояти ҳокими Зафар Рўзиевга кўра, Норов хизмат фаолияти даврида муттасил адолатсизликларга йўл қўйган ва унинг иши ҳозирда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари қўлида.

Исмат Нусуров эса шу пайтга қадар Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитасида ҳузуридаги Давлат активларини бошқариш маркази Бош директори лавозимида ишлаб келаётганди. Асли қашқадарёлик бу одам узоқ йиллар давомида Давлат Рақобат қўмитасининг турли бўлинмаларида раҳбар лавозимларида ишлаган.

Мухбиримизга кўра, ҳокимнинг яхши инсон ва адолатли раҳбар бўлиши, давлат ҳокимияти унсурлари аллақачон бузилган мамлакатимизда етарли эмас. Қолаверса, аввалги хабарларимизда ҳам урғулангандек, демократиянинг уруғи ҳам йўқ Ўзбекистонда ҳамма порахўрлик ботқога ботган. Ҳар қанда раҳбарни аввал қамаб, кейин текширув ўтказилса, у қамалишга лойиқ инсон эканлиги маълум бўлади.