27 July 2016
20:55 - Ташқи ишлар вазиримиз Арабистонга борди
Бугун қатор оммавий ахборот воситалари Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилнинг Саудия Арабистонига сафар қилгани ва Саудия Арабистони Подшоҳлиги Ташқи ишлар вазири Одил ал-Жубайр билан музокаралар олиб боргани ҳақида ёзди. Маълумотларга кўра, музокаралар даврида вазирлар Ўзбекистон-Саудия Арабистони муносабатларини муҳокама қилишган.

Шунингдек, Ислом Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо мамлакатлар Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг (ИҲТ ТИВК) Тошкентда ўтказилиши режалаштирилган сессияси ҳақида суҳбатлашишган.

“Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари турли соҳалардаги икки томонлама ҳамкорликни изчил ривожлантиришдан ва ИҲТ Ташқи ишлар вазирлари кенгашиниг Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган 43-сессиясини муваффақиятли ўтказишдан манфаатдор эканликларини қайд этишди” дейилади Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги хабарномасида.