27 July 2016
20:23 - “Ҳунарманд” уюшмаси раҳбарлари жавобгарликка тортилади
Ўзбекистон Республикаси халқ усталари, ҳунармандлари ва мусаввирлари “Ҳунарманд” уюшмасида Адлия вазирлиги ходимлари томонидан ўтказилган текширувлардан сўнг уюшма раҳбарларига нисбатан мамлакат жиноий қонунчилигининг талон-тарожликка оид моддалари билан иш қўзғатилди. Ҳозирги кунда уюшма мансабдор шахслари Тошкент шаҳар прокуратурасида сўроқ беришмоқда.

Ҳозирда ушбу жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Шуни афсус билан таъкидлаш керакки, кўплаб нодавлат ташкилотлари худди ҳукумат идораларида бўлгани каби коррупция ботқоғига ботиб бўлган. Чунки коррупцияга қарши механизмлар бўлмаган жамиятда бирор идора бундай иллатдан четда қолмайди.