26 July 2016
21:45 - Ўзбекистонда жазирама: янги рекордлар қайд қилинмоқда
Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати хабарига кўра, кеча мамлакатимиз жанубида расман ҳаво ҳарорати +44,1 даражагача кўтарилди. Аввалги рекорд 1983 йилда ўрнатилган бўлиб, ўшанда иссиылик +43,3 даражага чиққанди. Аммо ҳамюртларимиз хонадонлардаги термометрлар Сельсий шкаласи бўйича ҳарорат 55-58 даражани қайд этганини гапиришмоқда.

Самарқандда ҳам 54 йиллик рекорд янгиланди: ҳарорат +39,4 даражагача кўтарилди. Айрим минтақаларда юрак қон-томир хасталиклари билан оғриган беморларнинг аҳволи оғирлашгани ҳақида хабарлар бор, аммао ҳукумат расмийлари жазирама борасида бирор нарса деётгани йўқ.