26 July 2016
20:14 - Ўзбекистонда армияга боришга талабгорларга синовлар жорий қилинди
Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги ҳамда Давлат тест маркази ҳарбий хизмат ёшидаги йигитларни армия сафларига қабул қилишда рақобат ва талабларни инобатга олиб, ёшлар учун махсус имтиҳон ва синовлар жорий қилди. Хусусан, Ўзбекистонда қуролли кучлар сафида хизмат қилишни истовчилар йилда бир марта ўтказиладиган тест ва жисмоний тарбия имтиҳонларида иштирок этишлари лозим.

Масалан, жисмоний нормативлар бўйича имтихон бир кунда топширишади, она тили, адабиёт, тарих ва математика фанларидан тест учун эса бир ярим соат ажратилади. Жисмоний нормативлар бўйича синовлар 25 сентябрдан 15 январгача, фанлар бўйича тест синовлари эса 10 октябрдан 15 январгача ўтказилади. Ўзбекистон Мудофаа вазирлигига кўра, ҳозирда муддатли ҳарбий ҳизмат учун ажратилган бир ўринга 10 тадан талабгор тўғри келмоқда.