25 July 2016
21:15 - Бурятияда 10 дан ортиқ ўзбек аёли қулликдан озод қилинди. Ўзбекни шу ҳолга келтирган Ислом Карим режими ҳам жазоланадими?

Ўрис оммавий ахборот всоиталарига кўра, Бурятия Республикасида 10 дан ортиқ ўзбекистонлик аёл қулликдан озод этилган. Ўзбекистонлик аёллар икки нафар маҳаллий ишбилармон тарафидан Бурятиянинг Прибайкальский туманидаги “Гранд Текс” номли қўлқоп тайёрлаш фабрикасига ишга келтирилиб, қулликка маҳкум қилинганди. Мазкур иш бўйича икки нафар бурятиялик ва ўз миллатдошларини сотган ўзбекистонлик аёл ҳибсга олиниб, уларга нисбатан “ноқонуний миграция ташкил этиш ва қул меҳнатидан фойдаланиш” моддалари бўйича жиноий иш қўзғатилган.

“Аёллар фабрика ичидан ташқарига эркин чиқиш имкониятидан маҳрум этилган, улар ҳужжатлари тортиб олинган. Аёллар қўлқоп тикишга мажбурланган. Ишдан бўйин товлаганлар жисмоний жазолаш билан қўрқитилган”, дейилади Россия Тергов қўмитасининг Бурятия республикаси тергов бошқармаси баёнотида.

Россиянинг тегишли органлари жиноятчиларни жазолайдилар. Аммо, ўзбекларни шу кунга солган Ислом Карим раҳбарлигидаги тожиклар режимини ким ва қачон жазолайди? Ўзбеклар шу ҳақда ўйлашлари крак. Акс ҳолда қулликдан ҳеч қачон чиқолмаймиз.