25 July 2016
19:56 - Асакадаги автозаводнинг раҳбари жавобгарликка тортилди, ўрнига вақтинча янги раҳбар тайинланди

GM Uzbekistan автомобиль йиғиш ширкати акциядорларининг навбатдаги мажлисида ташкилий масала кўрилиб, Рустам Ражабов ширкатга раҳбар этиб тайинланган. Қизиғи, ширкат акциядорларининг Кузатув Кенгаши Ражабовга 3 ойлик раҳбарлик ваколати берибди, холос. Яъни, бу 90 кунни синов муддати дейиш мумкин. Ширкатнинг собиқ раҳбари Тоҳир Жалилов жавобгарликка тортилиб, унинг бир қанча шериклари билан биргаликда сўроқлар бераётгани айтилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, GM Uzbekistan номли ўзбек-америка қўшма корхонаси 2008 йилда АҚШнинг General Motors (25 фоиз) ва Ўзбекистоннинг "Ўзавтосаноат" (75 фоиз) томонидан “ЎзДэуАвто” номли ўзбек-карис қўшма корхонаси ўрнида ташкил қилинган эди. GM Uzbekistan йилига 250 минг автомобиль ишлаб чиқармоқда.

Шуни ҳам айтиш керакки, Тоҳир Жалилов қамоққа олиниб бўлгани ҳақида шу йил май ойининг бошларида хабар тарқалган, аммо июнь ойининг ўрталарида GM Uzbekistan бу хабарларни ёлғонлаган эди. Энди кўриниб турибдики, ўзбекнинг шамол бўлмаса, дарахтнинг учи қимирламаслиги ҳақидаги мақоли яна тўғри чиқмоқда. Қолаверса, Ўзбекистон Ислом Карим раҳбарлигидаги тожиклар режими тарафидан шунчалик порахўрлик ва коррупция ботқоғига ботирилдики, ҳар қандай раҳбарни ҳеч қандай текширувсиз қамоққа ташлаб, кейин текширув ўтказилса, қамоққа ташланганишига етарлича асос борлиги ўртага чиқади.