23 July 2016
09:23 - Мюнхендаги террорист эрон асллик мусулмон йигит бўлиб чиқди

Мюнхен шаҳридаги “Олимпия” савдо марказида атрофдагиларни ўққа тутган террорист асли эронлик бўлган 18 ёшли Германия фуқароси бўлиб чиқди. Унинг ўқларидан ўлганларнинг сони ҳозиргача 9 га чиқди. Ярадорларнинг ичида 3 киши оғир аҳволда эканлиги ҳам айтилмоқда. Террорист ўзини ҳам отиб ўлдирган, унинг жасади қонли воқеа юз берган жойда топилган.

Террористнинг ёши ва миллатигача аниқланган бўлса, исми ҳам маълум бўлса керак. Аммо, расмийлар ҳозирча бу ҳақда маълумот бермаяптилар. Бу терактга ўша эронлидан бошқа одам қатнашиб қатнашмагани ҳам, террористнинг мақсади ҳам номаълум. Тўғрироғи, бу ҳақда ҳам расмий маълумот тарқатилгани йўқ.