18 July 2016
20:32 - Ўзбекистонда интернет сифати яна-да ёмонлашади, иқтисоди ўлаётган мамлакатда башқача бўлолмайди
“Ўзбектелеком” ширкати Россия ҳудудида режадан ташқари ишлар бошланиши муносабати сабабли ўзбекларга кўрсатилаётган интернет хизматларининг сифати ёмонлашиши мумкинлигини хабар қилди. Интернет сифатининг пасайиши 19 - 21 июль кунлари ҳам давом этар эмиш. Ширкат катта бошини кичик қилиб, мижозлардан узр ҳам сўрабди.

Аслида эса, интернет сифати мамлакатда ҳеч қачон яхши бўлган эмас, дейди мухбиримиз. Ҳатто об-ҳавонинг ҳар қандай ноқулайлигини интернет сифатида сезиш мумкин. Мисол учун ёмғир ёғса, шамол турса, интернет сифати дарҳол ёмонлашади.

Шундай экан, Ўзбекистонда Интернет сифатининг пасайиши сабабини Россия ҳудудидага ишлар билан эмас, ўз мамлакатимизнинг аянчли аҳволидан қидиришимиз керак.