16 July 2016
04:34 - Исёнчилар Анқара Хавфсизлик Мудирлиги биносига вертолётлар ва аскарлар билан ҳужум қилдилар, 16 хавфсизик хизмати ходими ўлдирилди
Давлат тўнтариши қилиш мақсадидаги исёнчилар Анқара Хавфсизлик Мудирлиги биносига вертолётлар ва аскарлар билан ҳужум қилгани ва 16 хавфсизик хизмати ходими ўлдирилгани ҳам кўрсатмоқдаки, воқеалар қонли тус олмоқда.

Аммо, Истанбулда аҳвол бошқачага ўхшайди. Эрдўғоннинг чақириғи билан Отатурк аэропорти олдига бир неча минг одам келгач, исёнчилар у едан чекинишга мажбур бўлишди. Бир қатор жойларда одамлар исёнчиларнинг танк ва автомобилларини ўраб олиб, уларга юриш имконияти бермаётгани, баъзи жойларда хавфсизлик хизмати ходимлари исёнчиларни қўлга олишга бошлагани ҳам хабар қилинмоқда.

Аммо, умумий аҳволга ҳозирча тўғри баҳо бериш осон эмас. Воқеаларни кузатишни давом этамиз.