15 July 2016
21:20 - Кремль Ўзбекистонга арзон нархда қурол-аслаҳа сотади
Икки мамлакат расмийлари келишувига кўра, Россияда ишлаб чиқарилган қурол-аслаҳа Ўзбекистонга ички сотув нархларида берилади. Ҳозирда Ўзбекситон Мудофаа вазирлиги сотиб олинаётган қурол-яроғнинг миқдори ва турлари бўйича буюртма ҳозирламоқда. Ўрисларнинг Regnum ахборот агентлиги тарқатган хабарда: “Қурол-яроғнинг сотув нархи Россия армиясига сотилаётган нархлар асосида ўрнатилади. Республикага зарур бўлган ҳарбий яроқ-аслаҳанинг миқдори ва тури бўйича аниқлик киритилмоқда", дейилади.

Россия Ўзбекситонга қурол-аслаҳа етказиб беришдан ташқари 3000 дан ортиқ ўзбек зобитларининг малакасини ҳам ошириб берди.