15 July 2016
19:44 - Ислом Карим Парижга ҳамдардлик телеграммаси йўллади, тошкентликлар Франция элчихонасига гул келтирмоқдалар
Ўзбекистон Президенти Ислом Карим Франция президенти Франсуа Олландга 14 июль куни Ницца шаҳридаги теракт муносабати билан ҳамдардлик изҳор этди. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматига кўра, Ислом Карим ўз мактубида кўплаб инсонларнинг ҳалок бўлгани ҳақидаги фожиавий хабарни чуқур қайғу билан қабул қилганлигини қайд этган ва қурбон бўлганларнинг сўзларини етказишни сўраган.

Тошкентликлар эса Ниццадаги теракт қурбонлари хотирасига пойтахтдаги Франция элчихонасига гуллар келтирмоқда. Ҳолбуки, бу ерда кечагина французларнинг миллий байрами - Бастилия Куни нишонланганди. Ўша байрам танталари ўтказилаётган Ницца шаҳрида юк машинаси оломон устига бостириб бориши натижасида, сўнгги маълумотларга кўра, ҳалок бўлганлар сони 90 кишидан ортди, яродорлар сони 200 дан ортиқ, уларнинг 20 дан ортиғи оғир аҳволда ётибди.