13 July 2016
21:43 - БМТ Ўзбекистонга чигиртка ҳужумидан огоҳлантирмоқда
Ўзбекистон Ўзбекистон Қишлоқ ва Сув Хўжалиги Вазирлиги вакилига кўра, БМТ мутахассислари Ўзбекистон ва Тожикистон ҳудудига чигиртка офати ёпирилиши мумкинлигидан хавотирда бўлиб, бу хусусда шу икки мамлакатни огоҳлантирмоқда. БМТ шафъелигида ўтган анжуманлардан бирида Тошкент ва Душанбе чигиртка офатига қарши биргаликда курашиш чораларини келишиб олишгача боришибди. Икки давлат техник жиҳатдан бир-бирини қўллаб-қувватлаши, шунингдек, илмий маълумотлар билан ўзаро алмашиб туриши белгиланган, дейилади вазирлик мулозими маълумотида.

"Бу йил баҳор қурғоқчилик билан келганди, шу боис чигирткалар ҳужуми фаоллашган. Улар бир кунда 100 километргача масофани босиб ўтиши мумкинлигини ҳисобга олсак, ҳашаротларга қарши ҳамкорликда кураш олиб бориш ишни анча осонлаштиради", - дебди вазирлик мулозими.

Аслида, дейди мухбиримиз, бу икки давлат фақат чигирткага қарши курашда эмас, ҳамма соҳада ҳамкорликда иш олиб бориши керак. Аммо, икки тожик – Ислом Карим ва Имомали Раҳмон - бир-бирларини итдек ёмон кўрганлари сабабли, улар бор экан ҳеч қандай ҳамкорлик бўлолмайди. Улар чигитркадан ҳам баттарлар. Аммо, БМТ бунақа нарсаларни тушунадиган ташкилот эмас.