13 July 2016
06:34 - Қирғизистон Олий Суди ўзбек аслли ҳуқуқ ҳимоячиси Азимжон Асқаровга берилган умрбод қамоқ жазосини бекор қилмабди

Қирғизларнинг мухолифатга яқинлиги билан танилган 24.kg хабар сайтида билдирилишича, бу мамлакатнинг Олий Суди 2010 йилда қирғиз фашистлари ўзбекларни тириклайин ёққанда, ўзбек қиз-аёлларини подалашиб зўрлаганда, 3 кунда 300 ўзбекни ваҳшийларча ўлдирганда ўзбекларни ҳимоя қилган ҳуқуқ ҳимоячиси Азимжон Асқаровга умрбод қамоқ жазоси берган Жалолобод шаҳар судининг ҳукмини бекор қилгани ҳақида тарқалган хабарларни рад этибди. Тўғрисини айтганда, у ҳақиқий инсонни озод қилишдан яна бир марта бош тортибди.

Олий Суднинг баёнотида айтилишича, БМТ Инсон Ҳуқуқлари Комитетининг Азимжон Асқаровни озод қилиш талабини кўриб чиққан Қирғизистон Олий Суди бу талабнинг қанчалик асосли эканлигини текшириб кўришни Чуйск вилоят судига топширган эмиш.

Ҳеч шубҳа йўқки, ҳозир тожиклар қўлида бўлган Ўзбекистон ҳукумати ва жаҳон бўйича сони 30 миллиондан ошган ўзбеклар қирғиз фашистларининг 2010 йилдаги қонхўрлиги масаласида ҳамма тешикларини қисиб ўтирганларидан келиб чиқиб, Чуйск вилоят суди Жалолобод вилоят судининг ҳукмини тасдиқлаш билан чекланади.

Ўзбекистон ҳукумати ва ўзбек миллати Қирғизистон давлатини ҳозир давлатнинг ҳамма жойларини эгаллаб бўлган қирғиз фашизмини жазолаш, бугуноҳ қамалган ўзбекларни, жумладан, Азимжон Асқаровни дарҳол озод қилиш, акс ҳолда, Қирғизистон деган давлатнинг келажаги бўлмаслиги ҳақида огоҳлантирсагина, қирғизлар тўғри йўлга ўтадилар. Аммо, ҳозир бунга умид йўқ. Демак, Ўзбекнинг шоири Юсуф Жуманинг “Ҳаракат” сайтида эълон қилинган шеърида айтилганидек:

Кечир, қасос муқаррардир, хешим менинг,
Бобуримдан қолиб кетган Ўшим менинг.

Ўзбек халқи ахир бир кун бу сўзларнинг ҳақиқат эканлигини кўрсатиб беради. Бунинг учун овқат ейиш ва туалетга боришдан бошқа нарса билан қизиқмай қолган халқимизнинг кўзини очиш керак.