13 July 2016
02:51 - Ақлга сиғмайдиган фожеа: 21 асрда Италияда иккита йўловчи поезд тўқнашди, 27 киши ҳалок бўлди
Ростдан ҳам ақлга сиғмайдиган воқеа. Италияда Андрия шаҳри яқинларида битта издан қарама-қарши йўналишда келаётган икки йўловчи поезди кеча эрталаб бир-бир билан тўқнашди. Ҳалок бўлган 27 киши ҳақида, бор-йўғи 27 киши десак ҳам бўлади, чунки бундай ҳалокатда юзлаб йўловчилар ўлиши ҳам мумкин эди.

Бу фожеанинг сабабчиси сифатида техник системалардаги хато ёки машинистларнинг хатоси кўрсатилмоқда. Аммо, 21 асрда, Италиядек ривожланган давлатда икки шаҳар ўртасида темир йўл биттагина издан иборат эканлигини тушуниб етиш қийин.

Маълумки, Италиянинг собиқ Бош вазири Берлускони Россия Президенти Путиннинг фақатгина дўсти эмас, унинг олдида тиз чўкишга тайёр бўлган аҳмоқ сиёсатчи. Италиянинг жорийдаги ҳукумати ҳам, бу давлат Европа Иттифоқининг аъзоси бўлишига қарамасдан, тўғри келган ерда ва қўлидан келганча, Россия тарафдори эканлигини кўрсатиш билан овора.

Тангри Италия ва италияликларни шу сабабдан жазоламадимикан?