12 July 2016
20:26 - АҚШ долларининг “қора бозор”даги курси ҳам, расмий курси ҳам, яна кўтарилди
Ўзбекистон Марказий Банки 2016 йил 12 июлдан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматларини белгилади. Унга кўра, 1 АҚШ доллари 2953 сўм 84 тийин этиб белгиланди. Бу бир ҳафта аввалги курсга нисбатан 5 сўм 25 тийинга қимматдир.

Шунингдек, хорижий валюталарнинг сўмга нисбатини реал белгиловчи “қора бозор”да АҚШ доллари 6220 сўмгача харид қилинмоқда. Бу эса ўтган ҳафтага нисбатан 100 сўм қимматдир.