11 July 2016
20:15 - “Аҳмадбой” туфайли Чиноз прокуратураси тафтиш қилинмоқда
Молиявий пирамида ташкил қилиб, кишиларнинг бир неча миллиард маблағларини давлат хазинасига йиғиб берган тадбиркор Аҳмад Турсунбоев воқеаси туфайли Тошкент вилояти Чиноз тумани прокурори Беҳзод Мирсоатов лавозимидан четлатилган ва жавобгарликка тортилган. Ҳозирда Бош прокуратура ва МХХ органи Чиноз туман прокуратураси ходимлари фаолияти устидан хизмат текширувлари ҳам бошлашган.

“Тергов натижалари аниқ бўлганидан кейин туман прокуратураси ходимларининг айборлиги ёки айбсизлиги маълум бўлади. Улар “Аҳмадбой” фаолиятини била туриб бунга кўз юмгани ёки ўз вазифаларига масъулиятсизлик билан қарагани аниқланади. Шундан сўнг уларга нисбатан қонунда белиланган тартибда чора кўрилиши мумкин” дейилади маҳаллий матбуот хабарларида.

Чинозда молия пирамидаси қурувчиси Аҳмадбой ҳибсга олингани ҳақида шу йил 16 июнда биз ҳам хабар берган эдик. Ўша хабарга берилган таҳлилимизни яна қайтарамиз:

Расмдаги шу ёшгина йигит Ўзбекистонда шундай пирамида қуролган бўлса, Ўзбекистоннинг ва уни бошқараётган тожиклар режимининг аҳволига қандай баҳо бериш керак? Тўғри, бир вақтлар, аниқроғи, 1989-1994 йиллари Россияда шунга ўхшаш ишларни Сергей Маврдий яратган МММ ширкати қилган эди. Аммо, у пайтда ҳаммаёқ ҳароб аҳволда эди, ит эгасини танимасди. Мустақиллигининг 25 йиллигини нишонлашга тайёрланаётган Ўзбекистонда аҳвол ҳали ҳам ўшандайми?