11 July 2016
19:55 - Ўзбеклар овқат тайёрлашда рекорд қўйиб, баҳайбат лаваш пиширишди. Ўзбекка овқатдан бошқа нарса керакмас!

Мамлакатдаги ижтимоий-сиёсий, иқтисодий инқирозларга бефарқ юртдошларимиз овқатланиб, ҳожат чиқаришдан ўзга нарсани ўйламай қўйганлиги ҳақида кўп ёзгандик. Ҳатто Гиннеснинг “Рекордлар китоби”га ўз таомлари билан кираётган миллатдошларимиз фаолиятини танқидий-таҳлилий нуқтаи назардан баҳолаб, уларни ғафлатдаги миллат ғамига бефарқликда айблангандик.

Бугунги маҳаллий нашрлар Тошкентдаги Fast food ошхоналаридан бирининг ошпазлари рекордга қўл уриб, узунлиги 15 метр 20 сантиметрли лаваш тайёрлагани ҳақида ёзибди.

Нашрга кўра, лаваш учун гўшт-қийма 7 соат давомида пиширилиб, уни эса 30 нафар ошпаз ўраган. Лаваш Олой бозорида намойишга чиқарилибди. Кўриниб турибдики, бу рекорд миллат ва мамлакат дарди билан иши бўлмаган кўплаб мазахўрак ўзбекларни ўзига жалб қилган.

Шу расмдаги қиз-йигитларни Ўзбекистоннинг аҳволи, ойлаб-йиллаб ўз яқинларини кўролмасдан чет элларда мардикорчилик қилиб оила тебратётган миллионлаб ўзбекларнинг дарди, ўзбек профессорлари қозоқ дворникларидан кам маош олиши, қолаверса, ўзларининг эртанги куни қизиқтирармиди? Бугун овқат ейиш бўлса, лаваш бўлса, бўлди-да! Ҳожатхона эса, ҳар доим бор.