09 July 2016
12:43 - Русларнинг янги турдаги кемаси Халқаро Фазовий Станцияга туташди
Бойқўнғур космодромидан 7 июлда “Союз-ФГ” ракетаси воситасида фазога чиқарилган янги турдаги “Союз МС” кемаси бир оз аввал Халқаро Фазовий Станцияга (ХФС) туташди. Кема экипаж тарафидан бошқарилиши мумкин бўлишига қарамасдан, бугунги туташиш автоматик режимда бажарилгани русларнинг хабарида айтилган.

Бу кема ХФСга 3 нафар янги космонавт/астронавтни олиб келди. Булар – рус комонавти Анатолий Иванишин, Япония ва АҚШ астронавтлари Такуя Ониши ва Кэтлин Рубинс. ХФСда русларнинг 2 комонавти ва АҚШнинг бир астронавти бор эди. Шундай қилиб, энди ХФСда 6 нафар комонавт/астронавт иш олиб боради. Янги борганлар фазовий биология ва биотехнология, физик-кимёвий ва бошқа турдаги 39 тажриба ўтказишлари режалаштирилган экан.

Аввал ҳам алоҳида урғулаганимиздек, турли давлат вакиллари ХФСда бирга ишласлар ҳам, уларни ҳалигача ҳар ким ўз анъанасига кўра “космонавт” ёки “астронавт” деб атайди. Уларни шундай деб аташга аввалдан келишилган бўлса керакки, рус аъборот воситалари ўз хабарларида айнан шу атамаларни ишлатишмоқда.

Русларнинг хабарида берилган расмда космонавт/астронавтлар қайси тартибда ўтирганлари айтилмайди.

Ерда совуқ давом этар экан, ҳеч бўлмаса фазода тинчлик борлигига севиниш керак.