06 July 2016
07:00 - РАМАЗОН ҲАЙИТИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН, АЗИЗ ЎҚУВЧИЛАРИМИЗ!
Рамазон мусулмонларнинг энг катта байрамларидан бири. Алоҳида таъкидлаш керакки, бу - ҳақиқий мусулмонларнинг байрами, ўзини номигагина мусулмон деб ҳисоблайдиганларнинг эмас.

Минг афсуски, ҳозир ўзини мусулмон деб ҳисобласа ҳам, мусулмончиликдан узоқ бўлганлар кўпайиб кетди. Дунёда ҳам, ўзбеклар ичида ҳам.

Мусулмон, биринчи навбатда, имони бўлган инсондир. Ҳозир намоз ўқиш, рўза тутиш, ҳаж қилиш ва закот бериш каби кўз билан кўрса бўладиган амалиётларнигина бажариб, асосий фарз бўлган имонини йўқотганлар кўпайиб кетмоқда.

Масалан, 2010 йили бир ҳовуч қирғиз фашистлари ўзбекни тириклайин ёқиб, ўзбекнинг қиз-аёлларини подалашиб зўрлаб, 3 кунда 300 ўзбек мусулмонни қирғин қилганда, сони 30 миллиондан ортган ва ўзини мусулмон деб ҳисоблайдиган ўзбеклар ҳамма тешикларини қисиб ўтирдилар, шу билан, миллат ва мусулмон сифатини йўқотдилар. Чунки, биринчидан - имони, иккинчидан - миллий туйғуси ва ғурури бор бўлган одамлар бундай ўтиролмасдилар.

Шу сабабдан, биз байрамда ҳам, тўйда ҳам, азада ҳам - ўзбекларнинг имони ва миллат сифатини тиклаш ҳақида гапиришимиз ва шу йўналишда ҳаракат қилишимиз керак. “Биздан ҳаракат – Оллоҳдан баракат” эканлигини ҳеч қачон унутмайлик.