02 July 2016
17:31 - Даккада ресторанга ҳужум қилган ислом террористлари 20 кишини ўлдирибдилар. Ислом терроризмини йўқ қилишнинг йўли қандай?

Кеча кечқурун маҳаллий вақт билан кечқурун соат 8 ларда (Тошкент билан Дакка ўрасида 1 соат вақт фарқи бор) бир гуруҳ ислом жангариси (маҳаллий ахборот воиталари уларни айнан “жангари” демоқда, “террорист” сўзи ишлатилаётгани йўқ) “Оллохи Акбар” деган бақиришлар билан шаҳарнинг Гулшан номли қисмида жойлашган ва кўпроқ чет элликлар овқатланадиган Holey Artisan Bakery номли ресторанни босиб олдилар ва 20 дан кўпроқ ресторан хизматчиси ва хўрандани гаровга олдилар.

ИШИД бу ҳужумга маъсулиятни бўйнига олса ҳам, унинг мақсади нима эканлигини, нима учун одамлар гаровга олинганини билдиргани йўқ. Жангарилар ҳам буни қилмадилар. Хавфсизлик хизмати ходимлари 10 соатча вақт ичида биз “террорист” деб айтаётган, маҳаллий матбуот “жангари” деб атаётган ҳужумчилар билан алоқа қилолмабдилар. Яна савол туғилади: Террористларнинг мақсади нима эди ўзи?

Хуллас, 10 соатдан кейин, яъни бугун эрталаб, полиция ёки хавфсизлик хизмати кучлари ресторанга бостириб кирдилар. Турли узуқ-юлуқ хабарлар асосида бўлиб ўтган воқеаларнинг тўла расми эндигина, яъни сўнгги 2-3 соат ичида чизилишга бошланди дейиш мумкин. Ваҳолангки, ресторан террористлардан озод қилинганига 10 соатча бўлмоқда.

Хуллас, натижалар даҳшатли. Гаровга олинганлардан 13 киши озод қилинган, аммо 20 нафар чет эллик аллақачон террорист-жангарилар тарафидан ўткир пичоқ каби қуроллар билан ўлдириб бўлинган экан. Демак, уларнинг пичоқдан бошқа қуроли йўқмиди? Хўш, нега қолган 13 киши ўлдирилмаганди? Улар чет эллик бўлмагани учунми ёки уларни чаввоқлаш учун пичоқ етмай қолганлиги учунми? Бу саволларга жавоб йўқ, биздан бошқа ҳеч ким бундай саволлар ҳам қўяётгани йўқ.

Дарвоқе, 6 жангари-террорист ўлдирилибди, биттаси тирик қўлга олинибди. Демак, улар ўзи 7 кишимиди, ёки бир нечтаси қочиб қутилдими? Бу ҳақда ҳам хабарларда ҳеч нарса айтилмайди.

Битта террорист қўлга олинган экан, ундан анчагина нарсани, масалан, ҳужумнинг мақсади нималигини билиб олса бўларди. Ёки у соқовми, ёки гаплашмаяптими?

Яна ўша узуқ-юлуқ хабарлардан таҳмин қилиш мумкинки, Holey Artisan Bakery ресторан эмас, ширинликли нон маҳсулотлари дўкони бўлиб, у O'Kitchen Restaurant билан туташган. Террористлар буларнинг қайси бирини босиб олдилар, ёки иккаласиними? Бу саволга ҳам жавоб йўқ?

Баъзи оммавий ахборот воситалари исломчи жиҳодчилар ўзларнинг тушунчаларига тўғри келмайдиган замонавий одатлар жойи бўлган ресторанга ҳужум қилиб, бундай жойлардан фойдаланадиган одамларни қўрқитиш ва бошқа фойдаланмаслик ҳақида огоҳлантириш ниятида теракт уюштирганларини ёзмоқдалар. Бўлиши мумкин, чунки ўзини ҳақиқий мусулмон деб атайдиганлар мусулмонларнинг ҳаёт тарзида ҳеч нарса ўзгармаслиги кераклигига ишонадилар, ҳамма Муҳаммад пайғамбар замонида каби соқол қўйиб, туяда юриши керак деб ҳисоблайдилар. Ва ҳамма нарсани орқага қайтарамиз деган фикр билан шундай терактлар уюштираверадилар ва охир-оқибатда ўзлари йўқ қилинадилар.

Кеча Даккада, бир неча кун аввал Истанбул аэропортида ва ундан ҳам аввал уюширилганга ўхшаш терактларда бегуноҳ одамларларнинг ўлимини тўхтатишнинг ягонга йўл – Ислом динида фундаментал ислоҳотлар ўтказиш ва Ислом дини дунёвийлик/секуляризм принципини қабул қилишига эришишдир. Ўшандагина “тўғри иш қилаяпмиз, демак, жаннатга тушамиз” деб ўйлаётган терроистларнинг ҳам бекорга ўлиб кетиши тўхтайди.

Тўғри, ҳозирги авлод террористларини ўзгартириб бўлмайди, уларнинг ҳаммаси йўқ қилинади. Аммо, дунёвий Ислом дини тарбиясини олган кейинги авлод мусулмонларидан террористлар чиқмайди.