02 July 2016
09:24 - АҚШнинг президентлик пойгасида Ҳиллари Клинтон ҳали ҳам Доналд Трампдан олдинда, аммо орадаги фарқ камайди
12 июндаги хабаримизда Reuters Агентлиги ўтказган сўровномалар натижасида, сўралганларнинг 46 фоизи агар сайлов ўша кунларда бўлса Клинтонга, 34,8 фоизи Трампга овоз бермоқчи эканлигини билдирган эдик. Яна 19,2 фоиз сайловчи бу икки номзодга ҳам овоз бермоқчи эмас. Клинтон ва Трамп орасидаги фарқ – 11,2 фоиз.

Яна ўша агентлик 30 июнь – 1 июль кунлари ўткаилган сўровнома натижаларини эълон қилди. Бу сафар Ҳиллари Клинтонга овоз берадиганлар 43,9 фоиз, Доналд Трамга овоз берадиганлар 34,5 фоиз бўлибди. Иккала номзодга ҳам овоз бермиш ниятида бўлмаганлар 21,7 фоизга чиқибди. Иккала номзодга овоз бериш истаганларнинг фоизи камайган, аммо камайиш Клинтонда кўпроқ ва улар орасидаги фарқ 9,4 фоизга тушган.

Яъни, ўтган 20 кун ичида Клинтон ва Трамп ўртасидаги фарқ 11,2 фоиздан 9,4 фоизга тушган.

Демак, июль ойида бўладиган Демократик ва Республикачилар партияларининг қурултойда Ҳиллари Клинтон ва Доналд Трамп расмий намзод мақомига эришгандан кейин, улар ўртасида 8 ноябргача ашаддий кураш бўлади.