01 July 2016
23:15 - Ўзбек ва қирғиз чегарасида яширинча туннель қазган шахс ҳибсга олинди
Бугун Қирғизистон Республикаси Боткен вилояти суди томонидан тарқатилган хабарга кўра, шу йил март ойида Ўзбекистон ва Қирғизистон чегараларининг ёпилишига сабаб бўлган ерости туннелини қазиган одам топилиб, ҳибсга олинди. Қирғизистоннинг Боткен вилояти Қадамжой тумани Қирғизқишлоқдаги бир уйдан Олтиариқ тумани Бўрбалиқ қишлоғидаги уйга олиб ўтувчи чуқурлиги 7 метр, узунлиги 110 метрли мазкур ер ости йўлиини дастлаб 17 март куни Ўзбекистон чегарачилари топган ва бу ҳақда қирғиз томонини огоҳлантирган экан.

"25 яшар қирғиз фуқароси чегара олди ҳудудида жойлашган ўз уйи ҳовлисидан Қирғизистон ва Ўзбекистон чегараси ўтган ер остидан туннель қазиганликда, туннель орқали қўшни давлат ҳудудига контрабанда маҳсулотларини ўтказиб келганликда айбланмоқда”, - дейилади хабарда.