30 June 2016
14:07 - Истанбул теракти қурбонлари орасидан яна бир ўзбек борлиги маълум бўлди
Haberturk сайтининг маълум қилишича, шахси аниқланган мурдалар орасида Наманган вилоятидан бўлган ҳамюртимиз Аброржон Устабоевнинг ҳам номи чиқди. Тужжорлик билан шуғулланган 22 ёшли Аброржон аэропортга келиб, таксидан тушган пайтда портлаш содир бўлган ва у худкушлик қурбони бўлган. Аввалги рўйхатда эса қурбонлар орасида ўзбекистонлик Самат Муҳиддиновнинггина номи чиққанди.

Бундан ташқари Истанбул касалхоналарида яна 4 нафар Ўзбекистон фуқароси даволанмоқда. Ўзбек расмий матбуоти Истанбул хунрезлиги борасида умумий гаплардан нарига ўтгани, жабрланган ўзбек фуқаролари тақдири борасида бирор нима дегани йўқ.