30 June 2016
01:34 - Хитой Ўзбекистонга 200 миллион доллар кредит ажратади, профессорлари қозоқ дворникларидан кам оладиган давлат учун бу катта пулдир
Маҳаллий матбуот хабарларига кўра, ШҲТ саммитидан аввал Ўзбекистон Республикаси президенти Ислом Карим ва ХХР раиси Си Цзньпин, ўзаро музокаралардан сўнг, нефтгаз ва транспорт соҳаси учун 200 миллион доллардан ортиқ кредит шартномасини имзолашганди. Хитойнинг ChinaLogist нашрига кўра, яқин орада Хитой ҳукумати ана шу мамбалғни Ўзбекистонга йўналтиради.

Шунингдек, яқин орада Хитой ва Ўзбекистон ўртасида автомобиль қатновини йўлга қўйиш ҳақидаги битим имзоланиши кутилмоқда. Бу эса, Хитойдан келадиган халқ истеъмоли маҳсулотларига ўрганиб қолган ўзбеклар учун чинакам хушхабардир.

200 миллион доллар ҳозирги замонда айтиб ўтиришга ҳам арзимайдиган пул. Аммо, иқтисоди чўкиб бораётган, профессорлари қозоқ дворникларидан кам маош оладиган Ўзбекистон учун бу катта маблағдир. Хитойлар шу йўналишдаги ишларини давом эттирсалар, Россияга тупириб, бир вақтлар буюк девор қуролган Хитойниннг вассалига айланиб кетамиз, тамом-вассалом!