28 June 2016
22:09 - МТС Ўзбекистондаги мулкларини сотишни режалаштирмоқда
Интерфакс агентлиги тарқатган маълумотга кўра, Россиянинг МТС ширкати Ўзбекистондаги Universal Mobile Systems (UMS) операторида бўлган ўз улушини сотиш режасини кўриб чиқмоқда. Маълум бўлишича, Ўзбекистондаги UMS алоқа оператори акцияларининг 50,01 фоизи Россиянинг МТС ширкатига, 49,99 фоизи эса Ўзбекистон “Радиоалоқа, радиоузатиш ва телевидение маркази” давлат унитар корхонасига тегишли. Шу боисдан ҳам МТС улуши Ўзбекистон томонига “рамзий нарх”га сотилиши ҳам мумкинлигини айтилмоқда.

“МТС (ҳозирча – “Ҳаракат”) UMS орқали Ўзбекистонда одатдаги тартибда ишлашда давом этаяпти. Шу боисдан ширкат Ўзбекистон ҳукумати билан конфликтга боришни истамайди”, дебди бу ҳақда МТС вакили.