27 June 2016
20:18 - Президент Ислом Карим воҳа вилоятларига сафар қилади, халқнинг денгизи ўзи эканлигини намойиш қилади
Президент Ислом Карим кейинги икки кун давомида ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг боришини кузатиш мақсадида Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларига сафар қилиши кутилмоқда. Маълумотларга кўра, президент Қарши ва Шаҳрисабз шаҳарларидаги реконструкция, бунёдкорлик ишлари билан танишади. Фермер ва деҳқонлар билан учрашиб, қишлоқ хўжалиги ислоҳотларининг боришини кузатади.

Сафар муносабати билан президентнинг ҳузурида тилга кирадиган деҳқон ва фермерлар, мулозимлар икки ойдан бери репитиция қилишмоқда. Президент бориши аввалдан маълум бўлган пахта пайкаллари, ғалла майдонлари унинг ташрифига тайёрланяпти.

Ҳозирдан тайёрлантирилаётган одамлар Ислом Каримга “Раҳмат отахон, бир тийинга қиммат ўзбек профессорлари қозоқ дворникларидан кам маош олаётгани бизни қизиқтирмайди, бизга Абдулло Ориф айтганидек “Сиздек денгизнинг борлиги етарли”, бошқа нарсалар биз учун айнан бир тийиндир” каби сўзлар айтишади.